Илк ўрта асрларда Фарғона водийсида бир неча ҳукмдорлик бўлиб, Ахсикент, Косон, Қува, Узганд, Исфара шаҳарлари бошқарув маркази вазифасини бажарган. Уларнинг катта бир қисмида ўзининг алоҳида бошқарувига эга маҳаллий сулолалар мавжуд бўлиб, ўз ҳудуди, ҳукмдори, унвонлар тизими, бошқарув аппарати, қароргоҳи, қўшини, ҳокимият рамзлари ва ҳоказо каби давлатчилик анъаналарига эга бўлишган. Бу даврда водийда қадимий сулола ўрнини Ғарбий Турк хоқонлигининг бир тармоғи бўлмиш Фарғона Ашина сулоласи эгаллаб, Косон шаҳрини ўз бошқарув марказига айлантирган